«Мӯйноқда бахтнинг тонглари отди» спектакли Мӯйноқ туманида

2019 йил 18-июн куни Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри республикамизнинг энг чекка туманларининг бири Муйноқ туманида гастроль сафарида бўлди. Сафар давомида Муйноқ халқи учун Б.Айтмуратнинг режиссёр Ў.Бектурғанов сахналаштирган «Муйноқда бахтнинг тонглари отди» спектакли қўйиб берилди.Спектаклда Муйноқ халқининг бугунги кунги аҳволи тасвирланган. Яшаш шароитнинг оғирлигига, қарамай,  ўзи туғилиб ўсган қишлоғини ташлаб кетишга кўзи қиймай, Оролнинг қайтишига ишонган Арзигул кампир ва ўнинг шахарга кўчиб кетишни орзу қилган фарзанди, инсонларнинг сабрлилиги, оқ кўнгиллилиги,ростгўйлиги ҳақида. Йиллар ўтиб Арзигул кампирнинг ниятлари амалга ошади. Муйноқ тумани ҳақиқаттан ҳам чиддат билан ривожланиб куп гина ишсиз ёшлар учун корхона ва заводлар қурилади. Тамошабинлар спектаклни кўриб, бу қийинчиликларнинг ортда қолганлигига ишониб кўзларига ёш олди ва ижодий жамоанинг бу спектакль устида тинимсиз меҳнат қилганлигига,спектаклнинг яқши чиққанлигига ишонч билдирди.Мўйноқ халқининг  кўнгиллари дарёдек тошиб, президентимизга шунинг билан бир қаторда драматург ва режиссёрларимизга, театр жамоасига ўз миннатдорчилигини билдирди.
Ижодий жамоадан келгуси вақтларда мана шундай инсон юрагидан ўрин оладиган спектаклларни кутиб қолишини айтди ва жамоага ижодий ишларида мувафақиятлар тилади.      А.Сеитимова. режиссёр ёрдамчиси