Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар тетри саҳнасида ёшларни гиёҳвандликга қарши курашишга даъват этадиган “Аросат майдони” номли моноспектакль

Ҳозирги кунда гиёҳвандлик глобал муаммолардан биридир. Шундай экан, оилаларимиз тинчлиги, фарзандларимиз келажагига раҳна солаётган, жиддий хавфга айланган гиёҳвандликка қарши курашиш жамиятимизнинг ҳар бир фуқароси олдида турган муҳим ва долзарб вазифадир.

Мана шуларни теран хис этган Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри жамоаси ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, уларни ичкиликбозлик ва гиёҳвандлик иллатларидан огоҳ бўлишга чақириш мақсадида А.Утепбергеновнинг “Аросат майдони” пъесаси асосида Ўзбекистон Республикасида ҳизмат кўрсатган маданият ходими И.Айбатов томонидан  “Аросат майдони” номли моноспектакль саҳналаштирилди.