Ҳашар элга ярашар

Юртимизда жорий йилнинг 15-30 август кунлари ободонлаштириш ва тозалик ойлиги деб эълон қилинган эди.
Бугун эрта тонгдан Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри жамоаси томонидан театр биноси атрофида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари бошланиб кетди.
Улар театр атрофини  ёввойи ўт-чўплардан тозалаш, дарахтларга шакл бериш ва оқлаш, ариқ ва зовурларни тозалаб, гулларга сув қуйиш каби ишларни бажаришди.

Ҳашар эртагаҳам  кун давомида ўтказилади.