Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрида 1 октябрь – Ўқитувчилар ва мураббийлар кунига бағишланган тадбир

1 октябрь – Ўқитувчилар ва мураббийлар куни муносабати билан Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрида байрам тадбири бўлиб ўтди. Дастлаб театр фойесида китоблар кўргазмаси ташкиллаштирилди. Сўнг тантанали байрам тадбири бошланиб, театр директори П.Айтмуратов ва Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазирлигига қарашли Республика ахборот-ресурс маркази директори З. Сейтниязовалар сўзга чиқиб, барча Устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади.
Иштирокчилар турли номинациялар бўйича Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри томонидан тайёрланган эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Тадбир давомида ахборот-ресурс марказининг китобхўморлари, И.Юсупов номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг ўқувчилари ва театр жамоаси томонидан устоз-мураббийларга бағишланган композициялар ва концерт дастури тадбир иштирокчилари эътиборига ҳавола этилди. Д.Дарушова Санъатшунос журналист.