“МАНГУ ЁШ ТЕАТР” Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри ҳақидаги янги ҳужжатли фильм премъераси

Бугун Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрида «Мангу ёш театр» номли фильм премъераси бўлиб ўтди. Қирқ йиллик тарихни ўз ичига олган Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри ҳақидаги бу фильмнинг сценарий муаллифи А.Султанов ва фильм режиссёри Б.Баймурзаев.

Премъерага Ўзбекистон қаҳрамони Қ.Камалов, Ўзбекистон халқ артисти Н.Аӊсатбаев,
Ўзбекистон ва Қорақалпоғистонға мехнати синган санъат арбоби, Давлат мукофотлари совриндори, Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси Корақалпоғистон Композиторлар бўлими бошлиғи Н.Муҳаммеддинов, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Р.Сапарова, Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси бошлиғи К.Каримов ва бошқа бир қатор санъат фидойилари, талаба-ёшлар ташриф буюрди. Фильмда театрнинг очилишидан тортиб бугунги кунга қадар фаолияти ва театрнинг ривожланишига ҳисса қўшган санъат фидойилари ҳақида, сахналаштирилган спектакллар ва театр репертуари, спектаклнинг яратилишида ҳиссаси бор ижодкорлар ва уларнинг иш жараёнидаги лавҳалар ўрин олган. Премъерадан сўнг Ўзбекистон халқ артисти Н.Аӊсатбаев ва Ўзбекистон ва Қорақалпоғистонға мехнати синган санъат арбоби, Давлат мукофотлари совриндори, Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси Корақалпоғистон Композиторлар бўлими бошлиғи Н.Муҳаммеддинов фильм ҳақида ижобий фикрларини билдириб ўтди ва фильм ижодкорларини янги фильмнинг тақдимоти билан табриклади.

Дариха Дарушова