21 октябрь ўзбек тилига «Давлат тили» мақоми берилганига 30 йил тўлиши мунасабати билан Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрида ўтказилаётган маданий тадбир хусусида

Жорий йилнинг 21 октябр куни ўзбек тилига «Давлат тили» мақоми берилганига ўттиз йил тўлади. Шу муносабат билан
ҳар куни Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрида А.Қодирийнинг «Меҳробдан чаён» романи асосида сахналаштирилган «Меҳробдан чаён» спектакли олий таълим муассасалари талабалари эътиборига тақдим этилмоқда. У.Ўсаров томонидан ишланган инсцинировкани театрнинг талантли ёш режиссёри У.Бектурганов сахналаштирди.

Таваллудининг 130 йиллиги республикамиз бўйлаб кенг ничонланаётган ўзбек адабиётининг буюк намоёндаси, ўзбек романчилигининг асосчиси А.Қодирийнинг авлодларга қолдирган меросларидан бири «Меҳробдан чаён» романи 1928 йилнинг февралида ёзиб тугатилиб, роман 1929 йил Самарқандда босилиб чиқди. Асарни «Меҳробдан чаён» дея номлашдан мақсад – муқаддас даргоҳ, саждагоҳдан чиққан, уша даргоҳга номуносиб мунофиқ, қаллоб, тубан кимсаларга, ҳасадгўй кишиларга нисбатан ишорадир. Романда давр зуғуми муайян даражада сезилиб турса да, адиб амалда реализм мавқеида турган, тарихий ҳақиқатни мумкин қадар ҳаққоний ифодалашга интилган ва енгил ҳазил-мутойиба, кулги-юмор ва  ҳажвни айрим образлар табиятига ҳос ҳислатлар орқали кўрсатган.

Д.Дарушова