«Меҳр қуёшидан бахт топган инсонман!»


3-декабр «Халқаро ногиронлар куни» ва 8-декабр «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни» муносабатлари билан жорий йилнинг 10 декабр куни Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрида «Меҳр қуёшидан бахт топган инсонман!» шиори остида қобилятли имконияти чекланган болалар ва ёши катталар ижросидаги ҳайрия-эҳсон концерт дастури бўлиб ўтди. Концерт дастури давомида Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артистлар ва ёш талантларнинг ижросидаги қўшиқ ва композициялар тадбир иштирокчиларига қувонч улашди. Шунингдек театр фойесида имконияти чекланган болаларнинг жажжи қўлларидан яратилган буюмларнинг кўргазмаси ташкиллаштирилди.  

Санъатшунос журналист Д.Дарушова