Bas bet

Ёшларнинг театр санъатига бўлган талабини орттириш, миллий қадриятларимизни сақлаш ва кейинги авлодларга етказиш мақсадида Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри 1978 йил ташкиллаштирилиб, ўзининг илк пардасини таниқли драматург Кеңесбай Рахмановнинг “Егленген баҳар” спектакли билан очди.

1983 йили театрга С.Хожаниязов номи берилди.

2016 йил 16 августдан бошлаб  Қорақалпоқ давлат ёш томашабинлар театри деб юритилиб келинмоқда. Ҳозирги кунга қадар театрда 170 дан ортиқ ҳар хил жанрдаги спектакллар сахналаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги “2016-2019 йилларда Нукус шаҳри ва Беруний туманида кенг кўламли қурилиш ва ободанлаштириш ишларини амалга ошириш ва инфратузилмасини ривожлантириш Дастури тўғрисида”ги 118-сонли баёнинининг ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрининг янги биноси қуриб битказилди.

2018 йил 25 август куни театрнинг янги биносининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Очилиш маросимига Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Муса Тажетдинович Ерниязов, Ўзбекистон Республикаси Олий мажлис қонунчилик палатаси депутатлари, Санъат ва маданият арбоблари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Меҳмонлар театр олдида тантанали кутиб олинди ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Муса Тажетдинович Ерниязов сўзга чиқиб,  театр раҳбариятига Ўзбекистон Республикаси Президентининг совғаси «Дамас» автомашинаси ва замонавий видеокомерани тантанали равишда топширди.Тантанали очилиш маросимига бағишланган тадбирни Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазири Қ.Турдиев очиб берди.
Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг театрларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи М. Ахметжанова Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Б.Сайфуллаевнинг табригини ўқиб эшиттирди ва театрга вазирликдан эсталик совғаси сифатида телевизор совға қилди. Сўнгра Ўзбекистон халқ артисти эл севган санъаткор таниқли актёр Якуб Ахмедов, Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Сайд, Ўзбекистон бадий академияси бошлиғи, академик, Ўзбекистон халқ рассоми Акмал Нур, Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси депутати, сенатор Ботир Матмуратовлар сўзга чиқиб илиқ фикрларини билдиришди шундан сунг театрлаштирилган дастур йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 27 йиллик байрами арафасида театр актрисаси Л.Халқназарова “Ўзбекистон Республикасига хизмат кўрсатган артист” давлат мукофоти билан такдирланди.

Хозирда театрга Қорақалпоғистон Республикасига хизмат кўрсатган санъат арбоби Полатбай Айтмуратов Жаримбетович рахбарлик килмокда. Театрнинг Бош режиссёри Ўзбекистон Республикасига хизмат кўрсатган маданият ходими Ирзамурат Айбатов