background

Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри жамоаси Навоий вилоятида гастроль сафарида

15-05-2019
Gastroller
41

Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри жамоаси Навоий вилоятида гастроль сафарида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 29 августдаги “Вазирликлар ва идоралар ходимларини ташкилий равшда театрларга ташриф буюришини ташкил қилиш ҳамда театрларнинг республика бўйлаб гастроль сафарларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  01-07/1-1231-сонли  баёнининг 2 иловаси, “Республика театрларининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига 2018 йил сентябрь-2019 йил июнь театр мавсуми давомида амалга оширадиган гастроллари Режаси”нинг 12-бандида Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрининг  Навоий вилоятига гастроль сафарига бориши белгиланган.
Мазкур баёнда кўрсатилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри жамоаси  Т.Миннулиннинг “Бир қизга тўрт ошиқ”, Э.Собировнинг “Қўпол қўчқор”, Р.Пиязованинг “Сеҳрли дон” спектакллари билан Навоий вилоятига гастроль сафарида.
Кенемек тумани ҳокимлиги ва туман маданият бўлими  ходимлари бизни яхши кутиб олишди, Биз ижро этаётган спектаклларимизни  Кенемек тумани аҳолиси ва  ёшлари  яхши қабул қилиб мириқиб томоша қилишмоқда дейди биз билан телефон орқали мулоқатда театр масъул ходими М.Қулдасова.

Театр  жамоасининг гастрол сафари давом этмоқда.