

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2018 йил 29 августдаги “Вазирликлар ва идоралар ходимларининг театрга ташрифини ташкиллаштириш ва театрларнинг республика бўйлаб гастроль сафарини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 01-07/1-1231-сонли баёнида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри Элликқала туманида гастроль сафарида бўлмоқда. Театр жамоаси туманнинг №1,25,9,8,11-сонли умумтаълим мактаблари ўқувчиларига Э.Собировнинг «Қўпол қўчқор» эртак спектаклини тақдим этди ва ўқувчи ёшлар спектаклни катта қизиқишлар билан кутиб олмоқда.
Д.Дарушова