background

«Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистон!»

27-08-2020
Yangiliklar
387

«Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистон!»

Азиз ва қадрли ватандошлар, ҳурматли санъат аҳли – авваламбор, Сиз азизларни Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 29 йиллиги билан самимий муборакбод этаман.

«Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистон!» Дарҳақиқат, Ўзбекистон аталмиш шу буюк Ватанга халқимизнинг муҳаббатини ифодаловчи бу эзгу сўз ҳар бир хонадонга, ҳар бир юртдошимиз қалбига чексиз ғурур, фаҳр ва ифтихор бағишлайди.

Ўтган йигирма тўққиз йил давомида мамлакатимизда хусусан, маданият ва санъат соҳасида улкан ишлар амалга оширилди. Хусусан жорий йилда Ҳурматли Президентмизнинг маданият ва санъат соҳасини ривожлантиришга қаратилган Фармойиши биз маданият аҳлига чексиз куч-ғайрат бағишлаб, янги ишлар сари руҳландирди.

Шу қатори Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри ҳам жорий йилни яхши янгиликлар билан бошлаб, халқимизга энг сара спектаклларни тақдим этиб келмоқда. Театр жамоаси йил бошида томошабинларга «Шалпангқулоқлар» эртак спектакли ва «Қора дипломат» комедиясини тақдим этган бўлса, карантин чекловлари жорий этилган кундан бошлаб театр жамоаси ижодий ишларни онлайн режимда давом эттирди. Бу орада байрам саналарига бағишланган видеороликлар, онлайн учрашувлар ва танловлар ижтимоий тармоқларда эълон қилинди. Шунингдек, Давлат буюртмаси асосида«Овулга қайтиш» спектаклига Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан маблағ ажратилди, ижодкорларимиз томонидан сахналаштирилиб, спектакль театримиз бадиий кенгаши томонидан мақулланди ва спектаклнинг видеоёзуви Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Театр ва цирк санъатини ривожлантириш бошқармасига тақдим этилди. Бугунги кунда театримизда Коронавирус пандемияси ҳақида ёзилган «Устоз тилаги» спектакли сахналаштирилмоқда. Юртимизда короновирус пандемияси билан курашаётган мард шифокор ва ҳамшираларнинг қаҳрамонлик ишларини мадҳ этувчи «Раҳмат шифокорлар» номли видеоролик ишланди ва намойиши ижтимоий тармоқларда оммага тақдим этилди. Айни дамда театримизда «Ромэо ва Жулетта» асарини сахналаштириш устида ижодий жамоамиз тайёргарлик ишларини олиб бормоқда.

Ҳурматли юртдошлар, яна бир бор барчангизни Давлатимиз Мустақиллигининг 29 йиллиги билан чин қалбдан муборакбод этаман. Барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, хонадонларингизга файзу барака тилайман. Ватанмизни, халқимизни Яратганнинг ўзи ёмон кўзлардан асрасин! Юртимиз тинч, осмонимиз доимо мусаффо бўлсин! Қорақалпоғистон Республикаси  санъат арбоби П.Айтмуратов