background

ТАЙИНЛОВ

15-12-2021
Yangiliklar
958

ТАЙИНЛОВ

Маданият вазирлиги Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда вазирлик марказий аппаратидаги Театр ва цирк санъатини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимга ўтказилган очиқ мустақил танлов ғолиби Айтниязов Махмутбай Байниязович вазирликнинг тегишли буйруғи билан ушбу лавозимга тайинланди

Махмутбай Айтниязов 1979 йил Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош шаҳрида туғилган. 2011йил Қорақалпоқ давлат университетини тамомлаган. Ҳозирги вақтга қадар Қорақалпоқ давлат қўғирчоқ театри директори лавозимида фаолият олиб борган.

Маданият вазирлиги Махмутбай Айтниязовга келгуси фаолиятида улкан ютуқлар тилайди.