background

Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрида янги мавсум

04-09-2019
Yangiliklar
578

Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрида янги мавсум

Қорақалпоғистон халқ шоири, драматург, Бердақ номидаги давлат мукофотининг лауреати К.Рахмановнинг «Тоғыз тоңқылдақ, бир шиңкилдек» спектакли Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрида сахналаштирилган ўмри боқий спектакллардан бири бўлди. Ушбу спектакль анча йиллар олдин режиссёр Р.Торениязов томонидан сахналаштирилган бўлиб, спектаклда юртимизга таниқли актёрлар рол ижро этган бўлса, ҳозирги вақтда спектакль режиссёр И.Айбатов томонидан қайта ишланиб томошабинлар эътиборига ҳавола этилди. Унда театрнинг ёш ва қобилятли актёрларидан Ж.Абдимов, Р.Уразбаев, Ж.Абыллаев, С.Арзиев, Р.Тлемисов, Б.Жапаров, Ж.Бердибеков, П.Толегенов, П.Келимбетов, М.Нуратдинов, И.Бегжановлар маҳорат ила рол ижро этиб келмоқда. Ҳар доим театр репертуаридан жой олиб келган бу спектакль билан театр жамоаси 2007 йил Мирснинг Каир, Туркманистоннинг Ашхобад  шаҳрида ва республикамизнинг вилоятлари бўйлаб ўтказилган фестивалларида фаол иштирок этиб келди.

2019 йил 4 сентябр куни  К.Рахмановнинг «Тоғыз тоңқылдақ, бир шиңкилдек» спектакли билан Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри ўзининг 41-мавсумини очди. Мавсум очилишидан олдин театр директори П.Айтмуратов сўзга чиқиб, ушбу спектакль тарихи ҳақида гапириб ўтди ва барчани янги мавсум очилиши билан табриклади. Шунингдек, театрнинг бош режиссёри И.Айбатов ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист А.Науризова ҳам сўзга чиқиб, янги мавсумнинг очилиши билан театр жамоасини табриклади ва уларнинг ижодий ишларида омадлар тилади.

Режиссёр ёрдамчиси Д. Дарушова