background

Амет ва Айимхан Шамуратовалар уй музейининг ташкил этилганлигининг 20 йиллиги

18-05-2019
Jańalıqlar
17

Амет ва Айимхан Шамуратовалар уй музейининг ташкил этилганлигининг 20 йиллиги

18 май  куни Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрида Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри ва Амет ва Айимхон Шамуратовалар уй музейи билан биргаликда Амет ва Айимхон Шамуратовалар уй музейининг 20 йиллиги муносабати билан тадбир ташкил этилди. Мазкур музей ёзувчи, шоир, драматург ва таржимон Амет Шамуратов ва унинг турмуш ўртоғи биринчи қорақалпоқ актрисаси Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти, “Буюк хизматлари учун” ордени эгаси Айимхон Шамуратоваларга бағишланган.

Тадбирни Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирининг ўринбосари А.Ниетуллаев очиб берди ва вазирликнинг адресатини тантанали равшда топширди.
  Тадбирда Санъат ва маданият фидойилари ёзувчи ва шоирлар, драматург ва театршунослар шунингдек кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

    
Тадбир дойрасида Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри жамоаси томонидан Амет ва Айимхон Шамуратоваларнинг хаёти акс этган ва уларнинг ёзиб кетган асарларидан олиб тайёрланган композициялари йиғилганларда катта тасурот қолдирди.

      

Тадбир Корақалпоқ санъат усталари Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ, ҳизмат кўрсатган артистлари, “Айимхан Лапизи” халқ ансамбли иштирокчилари томонидан ижро этилган куй қўшиқларга уланиб кетти.

Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри
директори ўринбосари А.Сеитов