

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5та муҳим ташаббус доирасидаги «Театршуносман» лойҳасининг ижроси юзасидан Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрининг ижодкорлари Амударё туманидаги Қипчоқ ОФЙда ижодий сафарда бўлиб қайтди. Тумандаги 11-сонли умумтаълим мактабида ташкиллаштирилган «Мен театршуносман» номли учрашувда Ўзбекистон Республикасига хызмат кўрсатган маданият ходими театрнинг бош режиссёри И.Айбатов, театр актёрлари Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист А.Наўризова, таниқли актёр С.Арзиевлар ўқувчи-ёшларнинг театр соҳасига оид саволларига жавоблар беришди. Учрашув сўнгида ўқувчилар эътиборига Р.Ёриевнинг «Фермер Нурим бобо» спектакли тақдим этилди.
Санъатшунос журналист Дариха Дарушова