
14-15-март кунлари Республика миқёсида бўлиб ўтадиган умумхалқ ҳайрия ҳашарига Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри жамоаси фаол иштирок этмоқда. Манзарли дарахтлардан 17, мева дарахтлардан 20, шакил берилган дарахтлардан 9 та кўчат ўтқазилди ва 20 туп дарахтлар оҳак билан буялди. Театр атрофидаги ер майдони тозаланди ва кўкаламзорлаштирилди.
Умумҳайрия ҳашаридан фоторепортаж:


